Саудия Aрабистонида аёлларга армияда хизмат қилишга рухсат берилди

© AFP 2023 / MUSTAFA OZERМусульманка, архивное фото
Мусульманка, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ОАВ хабарига кўра, Қироллик мудофаа вазирлиги хотин-қизларни ҳарбий хизматга қабул қилишни бошлаб юборган.

ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Саудия Арабистонида илк маротаба хотин-қизларга  мамлакат қуролли кучлари сафида хизмат қилишга рухсат берилди. Бу ҳақда РИА Новости маҳаллий нашрга таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, аёллар қуролли кучларнинг турли соҳаларида, жумладан, ҳаво кучлари, денгиз флоти, ҳаво мудофааси кучлари, стратегик ракеталар ва тиббий хизматида ҳам оддий аскар, ҳам офицер унвонига даъвогарлик қилишлари мумкин.  

Женщине в Саудовской Аравии впервые выдали водительское удостоверение - Sputnik Ўзбекистон
Саудия Арабистонида илк бор аёлларга ҳайдовчилик гувоҳномаси берилди

Штаб генерали Ҳасан аш-Хашрининг айтишига кўра, хотин-қизларни ҳарбий хизматга чақириш тўғри йўналиш сари қадам саналади. Шу билан бирга, у Саудия Арабистони армиясида аёллар учун иш тўлиб ётганини таъкидлаган.

Саудия Aрабистони аёлларининг ҳарбий хизматга жалб қилиниши консерватив давлатдаги аёллар ролини ўзгартириш бўйича қиролликнинг янги қадами ҳисобланади. Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон бошчилигида ишлаб чиқилган дастурга биноан аёллар қиролликдаги ислоҳотларда иштирок этувчи ҳаракатланувчи кучга айланиши керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистонида аёлларга ёлғиз саёҳат қилиш ҳуқуқи берилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0