Маълумотнома эвазига пахта тердирмоқчи бўлган раис жаримага тортилди

© STR / AFPСбор хлопка
Сбор хлопка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пахта теришга фуқароларни турли йўллар билан мажбур қилаётган аниланиб, давлат меҳнат инспекцияси томонидан жавобгарликка тортилмоқда.

ТОШКЕНТ, 3 окт – Sputnik. Қорақалпоғистонда Маълумотнома эвазига пахта тердирмоқчи бўлган МФЙ раиси жаримага тортилди.

Меҳнат вазирлиги хабарида қайд этилишича, Тахиатош тумани “Айдын жол” МФЙ раиси Б.А. кам таъминланганлик ҳақидаги маълумотномани олиш учун келган фуқарога маълумотнома учун теримга чиқиш шартини қўйган.

Шеврон сотрудника Министерства внутренних дел Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
ИИВ - малака оширишга келган ходимлар пахта йиғим-теримига жалб этилмайди

Ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган ўрганиш натижасида ҳақиқатан қонун бузилганлиги аниқланган.

Маҳалла раиси Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисми билан 6 690 000 сўм миқдорда жаримага тортилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ фуқароларни пахта теришга мажбурлаган Боғот тумани ҳокимига жазо тайинлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0