Россия президенти Владимир Путин америкалик журналистнинг Россиянинг 2020 йилда бўлиб ўтиши режалаштирилган АҚШ президенти сайловларига аралашиши тўғрисидаги саволига ҳазил тариқасида жавоб қайтарди.
“Сизга бир сирни айтаман: ҳа, албатта аралашамиз, - дея ҳазил тариқасида жавоб берган Россия раҳбари ва бир неча сониядан сўнг қўшимча қилган: У ерда сизнинг вақтингизни яхшилаб чоғ қилиш учун. Фақат ҳеч кимга айтманг, хўпми?”
Путин оҳангини ўзгартириб давом этди: “Биласизми, муаммоларимиз ўзимизга етарли. Биз ички муаммоларимизни ҳал қилиш билан шуғулланамиз ва аввало диққатимиз шунга қаратилган”.