Хорижий меҳмон Ўзбекистон ҳаво йўлларини танқид қилди

© НАК"Узбекские авиалинии" получили пятый Boeing 787-8 Dreamliner
Узбекские авиалинии получили пятый Boeing 787-8 Dreamliner - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистонлик сайёҳ Ўзбекистон Ҳаво йўллари ҳамда Самарқанд ва Тошкент аэропортларни кесин танқид қилди.

ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Ўзбекистонга сайёҳлик мақсадида келган қозоғистонлик Шолпан Есмухамбетова исмли аёл Ўзбекистон ҳаво йўллари, Самарқанд ва Тошкент аэропортлари ҳамда Тошкент  аэропортидаги валюта айирбошлаш шахобчасини кескин танқид қилди.

Boeing 787 Dreamliner авиакомпании Узбекистон хаво уйллари - Sputnik Ўзбекистон
Билетлар арзон, йўловчилар сони кўп бўлади – Ўзбекистон ҳаво йўллари ўзгармоқда

Ҳаммаси Самарқандда бошланди. Тун соат 2да Тошкентга учиш учун аэропортга келган сайёҳ у ерда самолёт йўқлигидан хабар топади. Қандайдир сабабга кўра самолёт Туркияда ушланиб қолган. Шундан сўнг у Самарқанд аэропортида саросимага тушиб қолган бир гуруҳ хорижий туристларни ҳам кўради.

Бир илож билан аэропорт кассасидан 60 минг сўм товон пули олиб меҳмон таксилар стоянкасига боради ва Тошкентга етиб келади. Тошкент аэропортида бюмларини вақтинча сақлаш хонасига қўйиб ўз ишлари билан шаҳарга чиқмоқчи бўлганида, аэропортда умуман сақлаш хонаси йўқлигидан хабар топади.

Буюмларини аэропорт сменаси бошлиғи хонасига қолдириб пул алмаштирмоқчи бўлади. Лекин бу ерда ҳам меҳмонни “сьюрприз” кутаётган эди. 24 соат ишлаши керак бўлган валюта айирбошлаш шахобчасида ҳеч ким йўқ эди. Аёл бир гуруҳ туристлар билан кечикаётган Миллий банк ходимини кутиб туришига тўғри келади.

Пассажиры выходят из самолета узбекских авиалиний - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳаво йўллари халқаро парвозлар вақти ўзгаришига изоҳ берди

Ҳикоя охирида, Ўзбекистон ҳукумати туристларни жалб қилишга бор кучи билан ҳаракат қилаётган бир пайтда авиакомпания ва аэропортлар бундай ишлаши мутлақ аксинча натижага олиб келади, деб хулоса қилган қўшни давлатдан келган меҳмон.

Ўз навбатида Ўзбекистон ҳаво йўллари ҳам йўловчининг ушбу эътирозларига жавоб қайтарган. Авиакомпания ҳақиқатдан ҳам Истамбул – Самарқанд парвози техник сабабларга кўра ушлаб қолинганини ва шу сабабли Самарқанд – Тошкент парвози амалга оширилмаганини айтиб йўловчидан ўзр сўраган.

Шу билан бирга авиакомпания шундай вазиятларда йўловчига кўрсатилиши керак бўлган барча хизматлар кўрсатилганини ва таклиф қилинганини ҳам айтиб ўтган.

Янгиликлар лентаси
0