Бахтсиз ҳодиса: Наманганда 18 ёшли қиз аттракционда жароҳатланиб вафот этди

© Sputnik / Евгения Новоженина / Медиабанкка ўтишАттракцион
Аттракцион - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Afsonalar Vodiysi” боғининг 2001 йилда туғилган ишчиси Э.Х. янги аттракционни синовдан ўтказиш вақтида ҳалок бўлди.

ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. 30 сентябрь куни соат 15:40ларда Наманган шаҳридаги кўнгилочар истироҳат боғида қутқарувчи вазифасида ишлаган Э.Х. боғда жойлашган, қурилиши тўлиқ битказилмаган “Spin block” аттракционига синов ўтказилаётган вақтда рухсатсиз чиқиб, ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида аттракционнинг темир труба қисмига урилиб, воқеа жойида вафот этган. UzNews.uz нашри хабарига асосан.

Большой Ферганский канал имени Усмана Юсупова  - Sputnik Ўзбекистон
Наманганда ота ўз боласини каналга чўктириб ўлдирди

Хабарда айтилишича, мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатларида Э.Х. (2001 й.т.) “Наманган Истиқлол боғи” МЧЖга қарашли бўлган кўнгилочар боғида жорий йилнинг август ойидан бери қутқарувчи вазифасида ишлаб келганлиги ва унинг асосий иш жойи боғда жойлашган “аквапарк” сув ҳавзасида бўлганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан судга оид тиббий экспертиза тайинланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0