ТОШКЕНТ, 1 окт – Sputnik. Шавкат Мирзиёев Россияга ташриф билан 2020 йилнинг феврал ойида келади деб хабар қилди Олий Мажлис Сенати раиси ўринбосари Содиқ Сафоев Россия-Ўзбекистон Ишчи кенгашининг 4-мажлисида. Sputnik мухбири хабарига асосан.
“Ишончим комилки, Шавкат Мирзиёевнинг келаси йил бошида режалаштирилган ташрифи бизнинг алоқаларимизни мустаҳкамлаш йўлида қўйилган яна бир қадам бўлади”, - деди Сафаев.
Эслатиб ўтамиз, бугун Россия Федерация кенгашининг раиси Валентина Матвиенконинг Ўзбекистонга ташрифи бўлиб ўтмоқда. Ташриф доирасида Ўзбекистоннинг Қонунчилик муаммолари ҳамда парламентлараро изланишлар институти ва Россия Федерация кенгаши аппарати орасида ўзаро англашув меморандуми имзолаш режалаштирилган.