ТОШКЕНТ, 1 окт – Sputnik. Маълумки Ўзбекистонда 1 октябрдан Қўшимча қиймат солиғи 20 %дан 15%га камайтирилди. Ушбу муносабат билан тадбиркорлар биринчи навбатда нима ишларни амалга ошириши керак, деган саволга Солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев жавоб берди. Халқ сўзи хабарига асосан.
– Шу кунгача назорат-касса аппаратлари хотирасига ёзилган формулага мувофиқ, харид қилинган маҳсулотлар учун 20 фоизлик қўшилган қиймат солиғи сақлаб қолинарди. 1 октябрдан бу амалиёт 15 фоиз этиб белгилангани боис назорат-касса аппаратларини қайта тизимлаш зарурати туғилади. Муддати тугамаган шартномаларга эса тузатиш киритилади. Шунингдек, бизнес субъектлари имзолаган ҳар бир шартномани қайта инвентаризация қилиши керак, - деди қўмита раиси.
Мусаев айтишиа қараганда Солиқ қўмитаси ҚҚСни камайтириш таклифини 2020 йил 1 январдан бошлаб жорий этишни таклиф қилган, лекин президент ушбу амалиётни 1 октябрдан жорий қилишга қарор қилган.
Хабарда айтилишига кўра, қўшилган қиймат солиғи ставкасининг туширилиши натижасида республика миқёсида хўжалик юритувчи субъектлар ихтиёрида 10 триллион сўмдан ортиқ айланма маблағ тежаб қолинади.