Ким қаерда?: Ўзбекистонда Мигрантларнинг ягона базаси ишга туширилди

CC0 / Unsplash / Guilherme Cunha / Рабочие на строящемся объекте
Рабочие на строящемся объекте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўлкасидан йироқда меҳнат қилаётган ўзбекистонликларга кўмаклашишни кўзда тутган янги тизим бугундан ўз ишини бошлади.

ТОШКЕНТ, 1 окт - Sputnik. Хорижда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари тўғрисидаги маълумотлар бугундан - 1 октябрдан – ишга тушди, деб хабар беради РИА Новости.

Янги тизим чет элда ишлаб туриб, мураккаб вазиятга тушиб қолган республика фуқароларига ёрдам бериши кутилмоқда.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбар ўринбосари Бахтиёр Турсунов сўзларига қараганда, бу тизим меҳнат миграциясидаги тадқиқотларни янада сифатли ўтказилишига имкон яратади.
Республикада илгари меҳнат мигрантлари статистикаси бўйича автоматик таҳлил ўтказилмас эди. Улар тўғрисидаги маълумотларни алоҳида муассаса ва хизматлар йиғиб борарди. Қайд этиш керакки, меҳнат миграцияси тўғрисидаги ушбу маълумотлардан фақат хизмат доирасида фойдаланиш учун қўлланиш мумкин эди.

Эндиликда, мазкур янги тизимда рўйхатга олинган, хорижда қийин аҳволга тушиб қолган меҳнат мигрантлари дистанцион шаклда (интернет орқали-таҳр.) агентликка - Labor-migration дастури орқали ёрдам учун мурожаат қилишлари мумкин бўлади”, - дейди Турсунов.

Маълум қилинишича, хорижда ишлашга истак билдирган фуқароларга онлайн-режимда - танланган мамлакат қонун-қоидалари, меҳнат, ижтимоий ва маиший шарт-шароитлар, уй-жой билан таъминлашга доир ҳамда хорижий иш берувчи билан меҳнат шартномаларини тузиш, ушбу давлат қонунчилигида назарда тутилган молиявий кўмак чоралари борасида маълумотлар бериб борилади.

"Давлат ушбу базадан фойдаланиш ҳисобига қўшимча солиқларни қўлга киритади, зеро, мигрантлар эндиликда “расмий” ишчи кучи тоифасига киритилади”, - дея мулоҳаза қилади, Central Asia Investments таҳлилчиси Илхат Тушев.

Президент РФ В. Путин провел совещание по вопросам обеспечения технического переоснащения Вооруженных сил - Sputnik Ўзбекистон
Путин мигрантлар учун Россия фуқаролигини олишни соддалаштирди

Мигрантларнинг ягона базаси Ўзбекистон президентининг августда имзолаган хорижда вақтинча меҳнат қилаётган мамлакат фуқароларининг ҳимояси билан боғлиқ кафолатларни оширишга йўналтирилган фармонига мувофиқ яратилди.

Ушбу фармонда “Меҳнатнинг ягона миллий тизими” ахборот тизимида сақланаётган ташқи меҳнат миграциясига доир маълумотларни сақловчи Labor-migration дастурининг ишга туширилиши белгиланганди.

Янгиликлар лентаси
0