ТОШКЕНТ, 1 окт – Sputnik. Тошкент шаҳрида вояга етмаган шахслар орасида муштлашув юз берди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосан.
Хабарда айтилишича, 2019 йил тахминан июль ойлари бошида, фуқаро Ж.У. вояга етмаган Ф.А. билан “Инстаграм” ижтимоий тармоғи орқали тортишиб қолиб, ўзаро келишиб олиш мақсадида 2019 йилнинг 14 июль куни соат тахминан 18:30да, Шайхонтохур тумани, Абай кўчасида жойлашган “Корзинка” савдо маркази олдида учрашишган вақтида, Ж.У. билан бирга келган вояга етмаган У.В. вояга Ф.А. билан бирга келган У.О.нинг сон қисмига ўзи билан олиб келган пичоқ билан бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан 22.07.2019 йилда Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 105-моддаси тегишли банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Жиноят иши тегишли судловга юбориш масаласини ҳал этиш учун туман прокуратурасига юборилган.