Фахрий унвонларга эга спортчилар ҳоким маслаҳатчилари бўлади

© Sputnik / Сергей Субботин / Медиабанкка ўтишПортфели
Портфели - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фахрий унвонларига эга бўлган спортчилар, Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионати, Ўзбекистон чемпионати совриндорлари Андижон вилояти туман (шаҳар) ҳокимларига жамоатчилик асосида жисмоний тарбия ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчи этиб бириктирилади.

ТОШКЕНТ, 1 окт – Sputnik. “Андижон вилоятида ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ҳамда спорт иншоотлари қувватидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Нацгвардия наградила спортсменов - Sputnik Ўзбекистон
Чемпион спортчиларни президент ва Миллий гвардия раҳбарияти тақдирлади

Қарорга мувофиқ, “Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси” унвонига, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози”, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвонларига эга бўлган спортчилар, Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионати, Ўзбекистон чемпионати совриндорлари Андижон вилояти туман (шаҳар) ҳокимларига жамоатчилик асосида жисмоний тарбия ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчи этиб бириктирилади.

Шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт йўналиши мавжуд олий ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларининг мазкур қарорда белгиланган олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида педагогик амалиёт ўташи ташкил этилади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Андижон давлат университетининг сиртқи бўлимида “Спорт фаолияти” таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрланади.

Янгиликлар лентаси
0