Педагог мактаб ислоҳотлари ҳақида: тўққизинчи синф ўқувчиларини илгари бошқариш қийин эди

© Sputnik / Рамиз БахтияровНигина Ходжаева
Нигина Ходжаева  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентнинг №42 мактабида фаолият юритувчи биология ва кимё ўқитувчиси Нигина Хожаева 11 йиллик таълим тизимига ўтиш билан боғлиқ мураккабликлар ҳақида гапирди

Ўзбекистонда 1 октябрь куни Ўқитувчи ва мураббийлар куни нишонланади. Таълим соҳаси ишчилари давлат раҳбари ҳамда ўз тарбияланувчилари томонидан табрикларни қабул қилар экан, ўқитувчиларнинг ўзлари жадал ислоҳотлар кечаётган мураккаб даврда фаолият юритишда давом этмоқдалар.

Педагог Нигина Хожаеванинг сўзларига қараганда, мактаб тизимидаги ислоҳотлар нафақат ўқув дастурларининг қайта кўриб чиқилишини, балки ўқувчилар психологиясида ҳам муайян ўзгаришларни талаб этади. Мисол учун, умумий таълим соҳасида бўлган илгариги ёндашувда юқори синфлар билан ишлаш ниҳоятда мураккаб кечган.

“Биз узоқ вақт давомида 11-синф дастурлари бўйича ишладик, шу боис ҳеч қачон тўққизинчи синф ўқувчиларининг хулқи бўйича муаммо бўлмаган. Олдинда яна икки йилимиз борлигини ва бу даврда болалар улғайишга улгуришини билардик. 10-11-синф ўқувчилари, асосан, ўзини босиб олган, вазмин ёшлар бўлиб, улар билан гаплаша оласан киши. Улар қуйи синф ўқувчилари учун намуна бўларди. "Тўққиз йиллик таълим"га ўтилганидан сўнг эса, муаммолар бошланди. Гарчи улар энди 13-14 ёшни қарши олишган бўлсаларда, битирувчилар ўзларини катта одамдек ҳис қила бошлаган эдилар. Бундай ўқувчилар билан ишлаш ўта мушкул эди”, - дея тан олади Хожаева.

Школьные учебники - Sputnik Ўзбекистон
Мактаб дарсликлари ижара нархлари эълон қилинди

Ўқитувчининг таъкидлашича, ўн бир йиллик таълим тизими қайта тиклангандан кейинги бир йил ҳам осон кечмаган. 10-синфга ўтган ўқувчилар ҳеч ҳам улғая олмасди, олдиларида турган масъулиятни фақат ўқув йили якунига етаётганидагина тушуниб етишни бошлар эдилар.

Шу билан бирга, фақатгина болаларга оғир бўлгани йўқ – ўқитувчиларнинг ўзлари ҳам ўтган йиллар давомида юқори синф дастурларини унутишга улгуришган, шу боис қайтадан малака оширишларига тўғри келганди.

"Албатта, мактабларимизда олдинги таълим тизимидан бохабар ўқитувчиларимиз кўп. Ўйлашимча, айнан уларнинг шарофати билан бу мураккаб даврни нисбатан енгил босиб ўтдик", - дея сўзига якун ясайди Нигина Хожаева.

Педагогнинг изоҳини тўлиқ қуйидаги рус тилидаги подкастда тинглашингиз мумкин. 

Учитель о переходе на 11 классов: период взросления проходил очень тяжело
Янгиликлар лентаси
0