Чернобил туристларни қабул қила бошлади 

Oбуна бўлиш
Радиацион туризмга марҳамат! Фожеадан 33 йил ўтиб Чернобил АЭСи туристлар учун ўз эшикларини очди.

Чернобил Атом электр станциясига биринчи маротаба сайёҳлар киришига рухсат берилди. 1986 йилнинг 26 апрелида ушбу АЭСнинг 4 энергоблокида портлаш содир бўлган эди. 

Шундан сўнг 33 йил давомида бутун Чернобил шаҳри ёпиқ ҳудудга айланган ва бу ерга одамлар кириши таъқиқланган эди. АЭСда юз берган фожеадан энг катта миқдора Украина шимоли, Беларус жануби ва Россиянинг ғарбий қисмлари катта зарар кўрган эди. 

Яқинда телеэкранларда намойиш этилган Чернобил ҳақидаги фильмдан сўнг, сайёҳлар учун бу ернинг оммавийлиги янада ошди. Лекин, шуни унутмаслик керакки, бу ерда бугун ҳам радиация миқдори нормадан 40 минг баравар ортик. Шунинг учун ҳам бу ерга келган киши ҳимоя костьюмида бўлиши шарт.

 

Янгиликлар лентаси
0