ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия раислигида юқори даражадаги БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида мамлакат Ироқ ва Суриядан 235 киши қайтишини кутаётганини маълум қилди.
Ўзбекистон ТИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг РИА Новостига маълум қилишича, ҳозирда бу борада, жумладан, халқаро миқёсда фаол ишлар олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 30 май куни Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан 156 нафар Ўзбекистон фуқаролари, асосан аёллар ва болалар махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келинган эди. Уларнинг 48 нафари аёллар, 106 нафари болалар бўлиб, алдов йўли билан Яқин Шарқдаги қуролланган можаролар ҳудудига олиб чиқиб кетилган.
Суриядан қайтарилган турли оғир ҳаётий қийинчиликларни бошдан кечирган ўзбек фуқароларига республика ҳукумати ҳар томонлама ёрдам бермоқда. Жумладан, уларнинг соғлиғини қайта тиклаш ҳамда жамиятга қайтариш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Суриядан қайтарилган сурхондарёлик аёлга янги уй-жой берилди