Қозоғистон ҳарбий делегацияси раҳбари ўзбек зотдор отларини эътироф этди

© Пресс-служба Минобороны УзбекистанаЗанятие верховой ездой
Занятие верховой ездой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистон “Жануб” Регионал қўмондонлиги қўмондони генерал-майор Кайдар Каракулов бошчилигидаги ҳарбий делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Дилшод Чориев Қозоғистон ҳарбий делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар қилди.

Қозоғистон “Жануб” Регионал қўмондонлиги қўмондони генерал-майор Кайдар Каракулов ҳарбий делегацияга бошчилик қилган.

Суҳбат давомида мудофаа соҳасида ўзбек-қозоқ ҳамкорлигининг истиқболлари муҳокама қилиниб, ҳарбий йўналишда ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича фикрлар алмашилди.

© Пресс-служба Минобороны УзбекистанаЎзбекистон Мудофаа вазирлиги Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Дилшод Чориев Қозоғистон ҳарбий делегациясини қабул қилди.
Қозоғистон ҳарбий делегацияси раҳбари ўзбек зотдор отларини эътироф этди - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Дилшод Чориев Қозоғистон ҳарбий делегациясини қабул қилди.

Полковник Дилшод Чориев меҳмонларни ҳарбий округнинг функция ва вазифалари билан таништириб, уларга Мудофаа вазирлиги учун ҳарбий мутахассисларни тайёрлаш тизими ҳамда округ ҳарбий хизматчиларининг республика ва халқаро ҳарбий мусобақалардаги ютуқлари ҳақида айтиб ўтди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон томонидан Қозоғистон ҳарбийлари билан келгусида ҳамкорликдаги ҳарбий машғулотларни ўтказиш, ҳарбий санъат мутахассислари билан тренинглар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш бўйича таклифлар берилди.

Расмий йиғилишдан кейин меҳмонлар Нукус ва Урганч гарнизонларидаги ҳарбий қисм ва муассасалар билан яқиндан танишишди. Ташриф давомида ҳарбий хизматчиларнинг мини-полигондаги амалий машғулотлари, хизмат отларини минишни ўргатиш бўйича машқлар кўрсатилди.

“Жануб” Регионал қўмондонлиги қўмондони томонидан зотдор отлар эътироф этилди. Ҳарбий қисмларнинг инфратузилмаси ҳамда ўқув- моддий база Қозоғистон ҳарбий делегациясида илиқ таассурот қолдирди”, - дейиладир хабарда.

Шунингдек, улар учун И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат музейи ҳамда Хивадаги Ичан-қалъа бўйлаб саёҳат уюштирилди.

Янгиликлар лентаси
0