ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. “Ленком” театри директори, таниқли рус режиссёри ва СССР халқ артисти Марк Захаров вафот этди. Бу ҳақда РИA Новостига театр директори Марк Варшавер маълум қилди.
“Катта бахтсизлик. Икки соат олдин касалхонада Марк Aнатольевич Захаров қайта ўпка шамоллаши натижасида вафот этди”, - дея маълум қилган у.
У видолашув ва дафн қилиш санаси кейинроқ маълум қилинишини қўшимча қилган.
Россия президенти Владимир Путин режиссёрнинг қизи Александра Захаровага таъзия йўллаган ва унинг отаси буюк шахс бўлганини таъкидлаган.
Марк Захаров 1933 йилда Москвада туғилган. У Россия давлат театр санъати институтини актёрлик факультетида таҳсил олган. 1973 йилда Ленин комсомоли театрининг (ҳозирги Ленком) бош директори бўлган.
“Юнона ва Aвось”, “Мушкул кун ёхуд Фигаронинг уйланиши”, “Масхарабоз Балакирев”, “Ва-Банк”, “Олчазор” каби спектакллар режиссёрнинг энг муваффақиятли спектаклларидан саналади.
Шунингдек, у машҳур “Ўн икки стул", “Оддий мўъжиза”, “Ўша Мюнхаузен” фильмларини суратга олган.
Марк Захаров “Мафтункор бахт юлдузи”, “Чўлнинг оқ қуёши”, “Иф қалъаси маҳбуси” каби фильмлар сценарийсининг муаллифи ва ҳаммуаллифи ҳисобланади.