ҚҚС пасайтирилиши нималарга олиб келади – эксперт фикри

© Foto : Из личного архива Алексея ЗубецАлексей Зубец
Алексей Зубец - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Федерацияси ҳукумати ҳузуридаги Молия университети проректори ва иқтисод фанлари доктори Алексей Зубец Ўзбекистонда ҚҚС пасайтирилиши иқтисодиёт ва тадбиркорларга қандай таъсир кўрсатиши ҳақидаги фикрларини баён қилди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев  жорий йилнинг 1 октябридан мамлакатда қўшилган қиймат солиғи ставкасини (ҚҚС) амалдаги 20 фоиздан 15 фоизга пасайтириш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

Алексей Зубецнинг маълум қилишича, ҚҚСнинг пасайтирилиши бизнес учун янада қулайроқ шароит яратади. Қолаверса, ҚҚС бизнеснинг “яхши дўсти” ҳисобланмайди. ҚҚС бизнесни том маънода “янчиб ташлаши”  мумкин.

“Солиқ пасайтирилиши – бизнес сари қадам. Ташкилотлар олинган пулларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кенгайтиришга сарфлашлари мумкин. Масаланинг бошқа томони шундаки, ҳукумат солиқ тушумларининг етишмаслигини қандай қилиб компенсация қилишни режалаштираётгани. Бу давлат қарзини кўпайтириш ёки қўшимча солиқ ва акциз жорий этиш бўлади”, - деди эксперт Sputnik Ўзбекистонга билдирган фикрида.

ҚҚС пасайтирилиши иқтисод ва бизнесга эркин нафас олишга ёрдам беради, бироқ тегишли чора кўрилмаса давлат қарзига таъсир кўрсатиши мумкин.

Экспертнинг тўлиқ фикрини қуйидаги подкастда рус тилида тинглашингиз мумкин.

Эксперт: снижение НДС - шаг навстречу бизнесу
Янгиликлар лентаси
0