Банкоматларда фақат сўм: МБ валюталар айирбошлашнинг янги тартибини очиқлади

© Foto : GlobUzВ Ташкенте заработал первый банкомат с функцией обмена валюты
В Ташкенте заработал первый банкомат с функцией обмена валюты - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
1 октябрдан Ўзбекистон ҳудудидаги банкоматларда эндиликда фақат миллий валюта – сўмни ечиш мумкин бўлади. Доллар, евро ва бошқа хорижий пул бирликлари учун эса айирбошлаш шаҳобчаларига мурожаат қилиш керак.

ТОШКЕНТ, 26 сент - Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки 1 октябридан республика ҳудудида банкоматлар орқали хорижий валюта ечишни таъқиқлаш тўғрисида расмий баёнот берди. Бу ҳақида илгари айрим тижорат банклари хабар берганди.

Молиявий регулятор очиқлашича, бундай тадбирлар ўтказилишининг сабаби, Ўзбекистон фуқароларида эндиликда пул айирбошлаш шаҳобчалари ва банкларда хорижий валютани чекланмаган миқдорда алмаштириш имконияти мавжуд бўлган. Бундай операцияларни банкоматлар орқали амалга ошириш эса муайян хавф-хатар ва қонундан йироқ схемаларнинг вужудга келиши билан боғлиқ бўлмоқда.

"Ноқонуний йўл билан қўлга киритилган даромадларни легализация қилиш, хусусан, мамлакат ҳудудида резидент бўлмаган шахслар томонидан халқаро тўлов карталаридан валюталарни ечиб олиш каби шубҳали операцияларни амалга ошириш ҳолатлари кузатилмоқда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча ҳисоб-китоб ва тўловлар миллий валюта – сўмда амалга оширилиши кераклиги тўғрисидаги амалдаги қонунга мувофиқ ҳамда халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда, мазкур йилнинг 1 октябридан республика ҳудудидаги барча банкоматлардан халқаро тўлов карталаридан пул ечиш эндиликда фақат миллий валютада амалга оширилади", - дейилади МБ баёнотида.

Халқаро карталари бор жисмоний шахслар хорижий валютани ечиш учун бундан буён тижорат банклари бўлинмаларига шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган ҳолда амалга оширишлари, ва шу ернинг ўзида мамлакат ҳудудида сарфланмаган сўмларни у ёки бу хорижий валютага алмаштиришлари мумкин бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, август сўнггида Ўзбекистон Марказий банки аҳолига хорижий валютани тижорат банкларининг айирбошлаш шаҳобчалари орқали МБ жорий курсларидан фарқ қилиши мумкин бўлган ўртача курсда эркин сотишни бошлашини эълон қилганди. Қолаверса, регулятор миллий валюта нархини бозор шароитлари асосида шакллантириш жараёнига ўтаётганлигини эълон қилган эди.  

МБнинг 24 сентябрь маълумотларига кўра, доллар курси 9424,54 сўмни, евро эса 10383,02 сўмни ташкил этади.

 

Янгиликлар лентаси
0