Усмонзода: Тожикистон Марказий Осиёга электр энергиясини экспорт қилишга тайёр

Oбуна бўлиш
Тожикистон Энергетика ва сув ресурслари вазири Усмонали Усмонзода Тожикистон олдида энергетика соҳасида қандай мақсад ва вазифалар турганини айтди.

Тожикистон Энергетика ва сув ресурслари вазири Усмонали Усмонзода Энергетика инвестицион форумида (ЭИФ) Тожикистон электр электр энергиясини экспорт қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Вазир Тожикистонда 96 фоиз электр энергияси гидроэлектростанцияларида ишлаб чиқарилишини эслатиб ўтди.

Замминистра энергетики Узбекистана Шерзод Ходжаев - Sputnik Ўзбекистон
Марказий Осиё ягона энергия ҳалқаси қачон ишга туширилади - Ходжаев жавоби

У Тожикистон Марказий ва Жанубий Осиё тармоқларини улаш чегарасида жуда қулай жойга эканлигини тушунтирди.

Ўтган йили Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятига 1,4 миллиард кВт/соат электр энергияси экспорт қилинган. 2019 йилда 8 ой давомида эса 1,2 миллиард кВт/соат электр энергияси экспорт қилинган.

“Май ойидан бошлаб октябрь ойи охирига қадар Тожикистон Афғонистонга электр энергиясини экспорт қилмоқда”, - дея қўшимча қилди Усмонзода.

Шундай қилиб, Марказий Осиё мамлакатлари энергия ҳалқасини яратишга келишиб олишди. Жорий йил якунига қадар Ўзбекистоннинг энг йирик подстанцияларидан бири бўлмиш “Гузар” Тожикистоннинг йирик подстанцияси “Регар” билан боғланади.

Ўзбекистон Энергетика вазирининг ўринбосари Шерзод Ходжаевга кўра, Ўзбекистон минтақавий энергия ҳалқасини ишга тушириш учун ҳаракат қилмоқда ва бу лойиҳа 2023 йилга келиб амалга ошиши мумкин.

Усмонзода рассказал о готовности Таджикистана к экспорту электроэнергии в ЦА
Янгиликлар лентаси
0