Оқ уй Трамп ва Зеленский мулоқотини эълон қилди

Oбуна бўлиш
Оқ уй АҚШ президенти Дональд Трамп ва Украина раҳбари Владимир Зеленскийнинг 25 июлда бўлиб ўтган суҳбатини эълон қилди. Айнан шу суҳбат Трамп импичментига асос қилиб кўрсатилаётган эди.

ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Оқ уй АҚШ президенти Дональд Трамп ва Украина раҳбари Владимир Зеленскийнинг 25 июлда бўлиб ўтган суҳбатини эълон қилди.

Айнан ушбу суҳбат АҚШда Дональд Трамп импичментига асос қилиб кўрсатилаётган эди.

Украиналик ҳамкасби билан суҳбатда Трамп Зеленский ва Украина бош прокурори“Байден иши”ни ўрганганида “ажойиб бўларди”, деб айтган.

Рабочий визит президента РФ В. Путина в Японию для участия в саммите Группы двадцати - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ конгресси Трампга нисбатан импичмент жараёнини бошламоқда

Ўз навбатида Зеленский Украина янги бош прокурори ушбу вазиятни кўриб чиқишини ваъда қилган. У Трампдан “Байден иши” юзасидан қўшимча маълумотларни тақдим этишни илтимос қилган.

“Бу ишни тергов қилиш масаласи ҳақиқатан ҳам ҳақиқатни тиклашдан иборат, шунинг учун биз бу иш билан шуғулланамиз", - деган Украина президенти.

Эълон қилинган суҳбат матнидан кўриниб турибдики, ушбу суҳбатда Трамп ва Зеленский АҚШ томонидан Украинага молиявий ёрдам кўрсатишни муҳокама қилмаган.

 Аввалроқ ОАВда Америка етакчиси Украинадаги республикачилар номзоди Жо Байденнинг ўғли фаолиятини текшириш эвазига Киевга маблағ ажратишни тўхтатгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Трампнинг ўзи бу тахминларни дарҳол рад этган эди.

Янгиликлар лентаси
0