ТОШКЕНТ, 24 сен – Sputnik. Янгийўл туманида маст фуқаро қотилликка қўл урди.
13 Сентябр 2019, 07:39
Бош прокуратура хабарига кўра, 24 сентябрь куни соат 01:00 Янгийўл тумани, “Гулбоғ” маҳалласида фуқаро Ш.Ю. ва Р.У. ўртасида жанжал келиб чиққан.
Жанжал вақтида маст бўлган Ш.Ю. ошхона пичоғи билан Р.У. нинг чап кўкрак соҳасига бир маротаба санчиб, қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ш.Ю.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.