— Саратов вилояти — Россияда кунгабоқар уруғини етиштирувчи энг йирик регионлардан бири. Ўзбекистон эса Россия кунгабоқар ёғини оладиган йирик импортёрлардан биридир. Республика учун ёғ соҳаси қанчалик муҳим?
— Ўзбекистонликлар учун кунгабоқар ёғи - рационнинг деярли ажралмас қисмидир. Айнан шу боис мамлакатда қайта ишлаш корхоналарига етказиб берилиши керак бўлган хом-ашё танқислигидан ташвишланишмоқда. У ерда ҳақиқатда дефицит мавжуд - қувватлар охиригача ишламаяпти.
Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалиги товарларини ишлаб чиқарувчиларини россиялик ишлаб-чиқарувчилар сингари, ўртакаш орқали ишлаш ҳолати ташвишлантиради: ёғ билан боғлиқ вазиятларда - бу Қозоғистондир, чунки асосий даромадни у олиб қолмоқда. Ўзбекистонда янада арзон хом-ашёни харид қилиш учун нима қилиш керак, деган масалага ойдинлик киритишга ҳаракат қилишмоқда. Қозоғистонда ўтказилган Марказий Осиё қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари кооперацияси масалаларига бағишланган анжуманда айтишдики: асосий муаммо, Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) таркибига кирмаслигида. Ўзбекистон ва РФ ишлаб чиқарувчилари ўртасида ишловчи "яшил йўлак" эса, музокара иштирокчилари фикрига кўра, етарлича самарали ишламаяпти.
Фикримча, ЕОИИга аъзо бўлиш - мавжуд муаммонинг асосий ечимини ташкил этади.
— Ўзбекистон ҳозирда Россия билан регионал даражада ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Саратов вилояти билан қишлоқ хўжалиги соҳасида қандай лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш режалаштирилмоқда?
— Бугун биз республика жадаллик билан ривожланаётганини кўриб турибмиз, бизнес учун нақадар қулай шарт-шароитлар яратилаётгани гувоҳи бўляпмиз. Саратовлик тадбиркорларнинг ҳам ўзбекистонликларга берадиган таклифлари бор. Россия бозорларида Ўзбекистондан келтириладиган помидор, мевалар бор, биз эса биринчи навбатда мой берадиган ўсимликларни етказиб беришдан манфаатдормиз, негаки республикада ёғ берувчи ўсимликларни керакли ҳажмда етиштиришнинг иқлим шарт-шароитлари туфайли иложи йўқ.
Бундан ташқари, бизнинг экспортчиларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Ўзбекистон орқали Афғонистон томонга транзит қилиш масаласи қизиқтиради. Биз Саратов тумани логистик имкониятларидан кенгроқ фойдаланишни таклиф этамиз, ахир марказ ва Россия жанубига элтувчи асосий йўллар биз орқали ўтади. Ўзбекистонликларга инвестиция майдонларини таклиф этмоқдамиз. Бизнинг туманимиз ҳудудида улгуржи-тақсимловчи марказлар бор, ва мен ўзбек ҳамкасбларимизни улар биздаги имкониятлар билан танишишлари учун II Саратов иқтисодий форумига таклиф этдим.
Ўзбек тадбиркорлари Саратов тумани ҳудудида ўрнашишлари, бизнинг ишлаб-чиқарувчилар эса Ўзбекистонда ўзларини ҳар жиҳатдан бекаму-кўст ҳис этишларини хоҳлар эдик. Ўзаро манфаатли ҳамкорлик янада кенгроқ ва манфаатли шакл олиши керак.