Ўзингдан чиққан балога: Учқудуқда содир этилган босқинчилик фош этилди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишРуки в наручниках
Руки в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Геологлар кўчасидаги хонадонга икки нафар номаълум шахс ўзларини коммунал хизмати ходимлари деб алдаб киришган. Хонадон эгасининг фарзанди уйда ёлғиз қолганидан фойдаланиб, унинг қўлларини скотч билан боғлашган.

ТОШКЕНТ, 23 сен - Sputnik. Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида содир этилган босқинчилик фош этилди.

ИИВ хабарига кўра, туманнинг Геологлар кўчасидаги хонадонга икки нафар номаълум шахс ўзларини коммунал хизмати ходимлари деб алдаб киришган.  Жиноятчилар ушбу хонадон эгасининг фарзанди уйда ёлғиз қолганидан фойдаланиб, унинг қўлларини скотч билан боғлашган. Сўнгра хонадондан 26 млн. 500 минг сўм пул ҳамда “Samsung J-4” русумли мобиль аппаратини ўғирлаб кетишган.

Сотрудник ГАИ - Sputnik Ўзбекистон
Ургутда ЙПХ ходими аёл кишини уриб ўлдириб қўйгани ёлғон - ИИВ

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятини содир этган 1994 йилда туғилган Ф.Ф., 1993 йилда туғилган А.Ш. ҳамда жиноят содир этиш учун қулай шароит ва бошқа маълумотлар ҳақида хабар бериб турган, хонадон эгаси билан бирга ишловчи 1994 йилда туғилган Э.Ф.лар қўлга олинган.

Гумон қилинувчиларнинг яшаш уйлари текширилганда, уларнинг уйларида сақланаётган пуллар, иккита мобиль аппарати ва жиноят содир этишда фойдаланиладиган буюмлар далилий ашё сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 164-моддаси ("Босқинчилик") 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0