Тошкентдаги масжидда ўғрилик содир этган фуқаро қўлга олинди

© Sputnik / Рамиз Бахтияровмолитвенный зал мечети Шейха Мухаммада Садыка Мухаммада Юсуфа
молитвенный зал мечети Шейха Мухаммада Садыка Мухаммада Юсуфа - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жиноятчи 18 ёшли фуқаро намозга кирганлигидан фойдаланиб, унга тегишли бўлган портфелни ўғирлаб кетган.

ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. Тошкентдаги масжидда ўғрилик  содир этган фуқаро қўлга олинди.

ИИББ хабарига кўра, 16 сентябрь куни “Чўлпон ота” масжидида 21 ёшли Ҳ.К. 18 ёшли Ж. Р. намозга кирганлигидан фойдаланиб, унга тегишли бўлган ва ичида шахсий буюмлар ҳамда 894.000 сўм пул бўлган портфелни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.

Маълум қилинишича, у тез орада қўлга олинган.

Жиноятчига нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0