Қандай меҳнат мигрантларига имтиёзли кредитга уй берилади?

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишИностранные рабочие
Иностранные рабочие - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Уй-жойи йўқ ва кўп болали меҳнат мигрантларига имтиёзли ипотека кредити берилади - янги қонун лойиҳаси.

ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. Меҳнат мигрантларига ипотека кредит асосида уй-жой ажратиш тартибини белгиловчи янги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ушбу қонунда, ипотека кредитлари олиш ҳуқуқига эга талабгорларни саралаб олиш тартибини тасдиқланган.

Хусусан, Меҳнат мигрантларига имтиёзли ипотека ажратишда қуйидаги омиллар ҳисобга олинади:

а) турар жойи йўқ, ижарада яшайдиган;

б) бошқа оила билан бир уйда яшайдиган;

в) кўп болали оила - уч ва ундан ортиқ;

г) даромади етарли даражада бўлган;

д,е) оиласида доимий касал ёки ногирон шахслар бор;

ж) уй-жой майдони кичик –1 кишига 16м2 дан кам;

з) икки ёки ундан ортиқ фарзандли ёлғиз ота ёки она. 

Юқоридаги ҳолатлар ариза берувчи томонидан ҳужжатлар асосида тасдиқланиши керак бўлади. Махсус комиссия мигрант аризаси ва ҳужжатларини кўриб чиқиб унга кўп хонадонли уйлардан имтиёзли ипотека  ажратиш ёки ажратмаслик ҳақида қарор чиқаради.

Ипотека кредитнинг имтиёзли даври 1 йил этиб белгиланади.

Ипотека кредитдан фойдаланишнинг биринчи 5 йили давомида ҳар йили фоиз ставкасини қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача босқичма-босқич ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасида белгиланади. 

 

Янгиликлар лентаси
0