ТОШКЕНТ, 22 сен – Sputnik. Россия бозорига қайтиш муносабати билан Москвада 20 сентябрь куни бўлиб ўтган маросимида “Ўзавтосаноат” полиция махсус рангларига бўялган Ravon R4 автомобилини тақдим этди, бу ҳақида муассаса матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарда, Москва полицияси ушбу автомобилни хариш қилиш ёки қилмаслиги, ёким имзоланган шартномалар ҳақида хеч қандай аниқ маълумот келтирилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Ravon турли сабабларга кўра бир неча ой давомида Россия бозорига автомобил етказиб бермаган эди. Компания хабарига кўра, ушбу давр мобайнида ўзбекистонлик автомобил ишлаб чиқарувчи Россия бозори учун белгиланган нархларини қайта кўриб чиққан.
Маълумот учун, айни дамда Ravon Россия бозорига “ҳаммабоп ва яхши танилган учта модель “RAVON R2”, “RAVON Nexia R3” ва “RAVON R4”, автомобиллари билан қайтмоқда.