ТОШКЕНТ, 22 сен – Sputnik. Агробанкнинг Андижон вилояти бўлими ходими 245 нафар ўқитувчи номидан 735 миллион сўм кредит олгани аниқланди, деб хабар қилмоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
АТБ «Агробанк» Избоскан филиали Фронт-офисининг бўлими бошлиғи Ж.Х., тумандаги мактабларнинг ўқитувчиларига йиллик микроқарз кредити ажратиш учун сохта кредит ҳужжатлари тузиб, ушбу ҳужжатлар асосида 245 нафар ўқитувчиларнинг ҳар бирига нақд пулда 3 млн. сўмдан жами 735 млн. сўм микроқарз ажратилишига ва пулларни банк кассасидан ечиб олган, - дейилган хабарда.
Асосийси банк ходими ушбу пулларни ўқитувчиларга бериш ўрнига уларга “Lenovo” русумли ноутбукларни берган.
Айни дамда ушбу ҳолат юзасидан Ж.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.