Ўзбекистонга Қозоғистондан совуқ ҳаво массаси кириб келади

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишДождь в Москве
Дождь в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонга Жанубий Қозоғистон ҳудудидан республика ҳудудига совуқ ҳаво массаси кириб келади. Ёғингарчилик бошланади

ТОШКЕНТ, 21 сен - Sputnik. Ўзгидромет дам олиш кунларида кузатиладиган об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.

Снегопад в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Янги йил оқшомида нега қор ёғмаяпти? Синоптиклар жавоби

Хусусан, 21 сентябрь куни Туркманистон ҳудудидан иссиқ ҳаво оқими келиши давом этади. Ҳаво камбулутли бўлади. Ҳаво ҳарорати 36-38 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. 

Якшанба куни республиканинг шимолий қисмига, душанба куни эса мамлакатнинг аксарият ҳудудларига Жанубий Қозоғистон туманларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келади.

22 сентябрь куни Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида, 23 сентябрь куни Тошкент вилоятида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шамол тезлиги сониясига 15-20 метрни ташкил қилади.

Янгиликлар лентаси
0