ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Ҳукумат қарори билан Баҳром Баҳодирович Ашрафхонов Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори этиб тайинланди.
Ашрафхонов 2005-2007 йилларда молия вазирининг биринчи ўринбосари, 2007-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги бошлиғи – молия вазири ўринбосари бўлган.
2016-2018 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Россия элчиси сифатида фаолият юритган. 2018-2019 йилларда “Ўзбекнефтегаз” АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчиси бўлган.
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фуқароларнинг давлат пенсия таъминотини ташкил этиш, фуқароларга пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни тайинлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларининг қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминлаш Жамғарманинг асосий вазифаларидан биридир.