Ўзбекистонда футбол бўйича U-19 Осиё чемпионати бўлиб ўтади

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишВо время матча 25-го тура Чемпионата России по футболу среди клубов Премьер-лиги между ФК "Зенит" (Санкт-Петербург) и ФК "Томь" (Томск).
Во время матча 25-го тура Чемпионата России по футболу среди клубов Премьер-лиги между ФК Зенит (Санкт-Петербург) и ФК Томь (Томск). - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Келаси 2020 йилнинг 14 - 31 октябрь кунлари Ўзбекистонда U-19 Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 17 сен - Sputnik. Ўзбекистонлик футбол мухлислари учун ажойиб янгилик – мамлакатимиз келаси йили бўлиб ўтадиган 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги қитъа чемпионати финал босқичига мезбонлик қилади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Футбол ассоциацияси матбуот хизмати.

“Бугун Куала Лумпурда ОФК Мусобақалар қўмитасининг илк йиғилиш ўтказилди ва унда U-19 Осиё чемпионати баҳсларини қабул қилиш учун ариза берган мамлакатлар ичида Ўзбекистон номзоди маъқулланди. Шу тариқа, мамлакатимиз ўз тарихида илк бор мазкур ёш тоифасидаги қитъа чемпионатига мезбонлик қиладиган бўлди”, - дейилган хабарда.

U-19 Осиё чемпионати-2020 баҳслари тақвимга кўра, келаси йилнинг 14-31 октябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0