Қирғиз-тожик чегарасида яна отишма: Жээнбеков йиғилиш ўтказди

© Пресс-служба президента КР / DOSALIEV SULTANПрезидент Сооронбай Жээнбеков провел совещание по ситуации на кыргызско-таджикской границе
Президент Сооронбай Жээнбеков провел совещание по ситуации на кыргызско-таджикской границе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Икки давлат ҳарбийлари ўртасидаги отишма бир неча соат давом этган. Оқибатда қирғизистонлик чегарачи ҳалок бўлган ва бир неча маҳаллий фуқаро яраланган.

ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегарасида отишма рўй берди. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Тожикистон билан бўлган чегарадаги вазият юзасидан йиғилиш ўтказди.

"Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков 17 сентябрь куни президент аппарати раҳбари Досали Эсеналиев, хавфсизлик кенгаши котиби Дамир Сагинбаев, ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков ва президент аппаратининг ташқи сиёсат бўлими мудири Данияр Сидиқов иштирокида Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегарасида юзага келган вазият бўйича йиғилиш ўтказди”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида.

Главы Таджикистан и Кыргызстана Эмомали Рахмон и Сооронбай Жээнбеков встретились на участке таджикско-кыргызской государственной границы - Sputnik Ўзбекистон
Эмомали Раҳмон ва Сооронбай Жээнбеков икки давлат чегарасида учрашди

Йиғилишда Сооронбай Жээнбеков Баткент вилоятидаги давлат чегарасида можара юзага келгандан бошлаб тўлиқ тезкор ахборотни олиб турганини маълум қилган.

Шунингдек, у можаронинг янада кучайишига йўл қўймаслик, маҳаллий аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш зарурлигини таъкидлаган.

Жээнбеков чегарадаги вазиятни тартибга солиш халқаро ҳуқуқ ва илгари эришилган келишувлар доирасида қатъий равишда амалга оширилиши кераклигини қайд этган.

Президент ҳалок бўлган чегарачининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.

Директор Евразийского аналитического клуба Никита Мендкович в мультимедийном пресс-центре Sputnik Кыргызстан - Sputnik Ўзбекистон
Тожик-қирғиз чегарасидаги можарони ҳал этишда Ўзбекистон тажрибаси ёрдам беради

16 сентябрь куни Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегарасида белгиланмаган участкадаги қурилиш сабаб отишма рўй берди. Маълум қилинишича, қирғизистонлик чегарачи ҳалок бўлган, икки тарафдан бир неча фуқароси ярадор бўлган. Икки давлат ҳарбийлари ўртасидаги отишма бир неча соат давом этган.

Қирғизистон давлат чегара хизмати таъкидига кўра, биринчи бўлиб тожик томони Қирғизистоннинг “Максат” чегара пости, сўнгра Баткент вилояти Лайлак туманидаги вақтинчалик “Сай” чегара пости томон ўқ узган.

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида яна оломон тўпланмоқда. Можаро сабаби нимада?

Тожикистонда қирғиз томони провакацион ҳаракатларни бошлаб, “Баҳор қишлоғидаги қуролланмаган фуқароларга қарата ўт очгани, оқибатда Тожикистоннинг бир неча фуқароси ярадор бўлгани” маълум қилинган.

Янгиликлар лентаси
0