ТОШКЕНТ, 17 сен - Sputnik. Япон денгизида Шимолий Корея шхунаси (кичикроқ елканли кема) Россия чегарачиларига ҳужум қилди. Бу ҳақда Россия ФХХ хабар қилди.
Хабар қилинишича, Кито-Ямато саёзлик жойида Приморск чегарачилари Шимолий Кореянинг браконьерлик билан шуғулланадиган иккитаси кемаси ва 11 та мотоботларини аниқлашган.
“Бир кема 21 нафар экипаж аъзолари билан қўлга олинди. Иккинчи Шимолий Корея кемасининг экипажи (ичида 45 нафардан зиёд киши бўлган) чегара кемасининг текширув гуруҳи аъзоларига қуролли ҳужумни амалга оширди”, - дейилади хабарда.
Ҳужум оқибатида уч нафар россиялик ҳарбий жароҳат олган.