ТОШКЕНТ, 16 сен - Sputnik. Саудия Аарбистони нефт қазиб олиш ҳажмини камайтириши туфайли нефт нархи 10%га ошди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Хусусан, бугун эрталаб Brent маркали нефт нархи 9,96 %га ўсиб, баррелига 66,22 долларни ташкил қилган, WTI маркали хом ашё эса – 8,61 %га ўсиб 59,22 долларни ташкил қилган.
Нефт қазиб олишни ткамайтириш ҳақидаги қарорни Саудия энергетика вазири Абдулазиз бин Салмон томонидан қабул қилинган. Вазир айтишига қаргандан кунлик нефт қазиб олиш ҳажми ўртача 50%га камайтирилган. Бунинг оқибатида этан ва бошқа табиий газ қазиб олиш миқдори ҳам 50% га камайган.
Айни дамда энг йирик бўлган “Быкайк” ва “Хырайс” нефт конларида нефт қазиб олиш вақтинча тўхтатилган. Ушбу давр мобайнида буюртмачиларга нефт резерв омборхоналардан етказиб берилади, дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган шанба куни тонг соат 04:00 да Saudi Aramco - миллий нефт компаниясига тегишли бир неча йирик нефт қазиб олиш конларига дронлар ҳужум қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. ОАВлар хабарига кўра, ушбу ҳужумлар учун жавобгарликни Яман мухолифатчилари ўз зиммасига олган.