Сенат шошилинч ялпи мажлис чақирди

Oбуна бўлиш
Бугун чақирилган Сенат шошилинч мажлисида, Ўзбекистоннинг Туркий тилли мамлакатлар кенгашига аъзолигига доир масалалар кўриб чиқилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. Бугун Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлис очилади. Бу ҳақида Сенат матбуот хизмати 13 сентябрда эълон қилди.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлиси 2019 йил 14 сентябрь куни соат 15.00 да Тошкент шаҳрида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг мажлислар залида очилади”, - дейилган хабарда.

Сенатда қандай масалалар кўриб чиқиши хабада айтилмаган. Маҳаллий ОАВлар хабарига кўра, эҳтимол, ушбу шошилинч мажлис чақилишишига сабаб Ўзбекистон Туркий тилли мамлакатлар кенгашига аъзолик учун ариза бергани сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 13 сентябрь куни Ўзбекистон туркий тилли давлатлар кенгашига аъзолик учун керакли ҳужжатларни тақдим этган эди. Бугунги кунда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия кенгаш аъзолари ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0