ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Бугун, 13 сентябрь куни таниқли телебошловчи Ксения Собчак ва режиссёр Константин Богомолов тўй маросими бўлади.
Тўй маросими Москвадаги ҳашаматли “Боско” кафесида ўтказилади.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Тўйга 300 меҳмон таклиф этилди. Улар ичида Федор Бондарчук ва Паулина Андреева, Константин Эрнст ва унинг рафиқаси Софья, Рената Литвинова ва хонанда Земфира.
Тўй банкетининг нархи 12 миллион рублни ташкил этади.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда Ксения Собчак актёр Максим Виторганга турмушга чиққан эди. Собчак июнь ойида Виторган билан ажрашди. Собчакнинг Виторган билан турмушидан икки ёшли ўғил фарзанди бор.