ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Халқаро олимлар гуруҳи қайси пуллардан энг кўп бактериялар тўпланишини аниқлади.
Туркия, Нидерландия, Германия олимлари тадқиқот ўтказишди. Энг кир валюта – Руминиянинг миллий валютаси - лей эканлиги маълум бўлди. Америка ва Канада доллари, шунингдек Ҳиндистон рупийларида ҳам бактериялар яхши қолар экан.
Руминиянинг валютаси банкноталар яроқлигини сақлаш ва қалбакилаштиришга қарши ишлатиладиган полимерлар ҳисобига рўйхатга етакчилик қилди.
Бу тадқиқот учун олимлар иқтисодиёт учун Шнобел мукофотини олишди.
12 сентябрь куни Гарвард университетида тақдимот маросими ўтказилди.
Хазил пул мукофоти сифатида мутахассислар битта купюрада 10 триллион Зимбабве долларини олишди. Банкнот чиқарилган пайтда унинг бозор қиймати тахминан 40 цент бўлган.