ТОШКЕНТ, 12 сен – Sputnik. Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатида - 63 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Элнур Абдураимов илк жангини муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар қилди.
Элнур биринчи рақиби жазоирлик Реда Бенбазизни катта устунлик билан енгди. Ҳисоб ўзбекистонликнинг фойдасига 5:0 деб қайд этилди.
© Федерация бокса УзбекистанаУзбекский боксер Эльнур Абдураимов на ЧМ в Екатеринбурге
Узбекский боксер Эльнур Абдураимов на ЧМ в Екатеринбурге
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 52 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган боксчи Шаҳобиддин Зоиров биринчи жангини туркманистонликка қарши ўтказиб, рақибини катта устунлик (5:0) билан мағлубиятга учратгани хабар қилинган эди.
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионати 8 сентябрдан 21 сентябрга қадар бўлиб ўтади.