ТОШКЕНТ, 11 сен - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатга амалий ташриф билан келган Грузия Ташқи ишлар вазири Давид Залкалиани билан учрашди, деб хабар бермоқда ТИВ матбуот-хизмати.
"Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланди", - дейилади хабарда.
Вазирлар икки томонлама ҳамкорлик институтлари фаолиятини ва турли шакллардаги алоқаларни фаоллаштириш зарурлигини қайд этдилар.
Учрашувда долзарб халқаро масалалар, жумладан БМТ ва бошқа ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.
Музокараларда Грузия Элчиси Зураб Андушелишвили ҳам иштирок этди.