ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Сурхондарёда бўлиб ўтган Олий суднинг сайёр қабулида ҳайратларнарли ҳолат содир бўлди. Суд қабулига келган катта ёшли аёл суддан ўғлини эмас эрини озод қилишни сўради, деб хабар қилмоқда вилоят ҳокимияти матбуот хизмати.
Хабрда айтилишига кўра, ушбу аёлнинг турмуш ўртоғи ва ўғли фирибгарлик жинояти учун қамалган экан, қарзнинг бир қисми тўлаб бўлингандан сўнг суд эркаклардан бирини озод қилишга қарор қилади. Аёлдан кимни озод қилишни сўралганда, у иккиланмай – эримни, деб жавоб беради.
Ушбу жавобдан суд қабулида ўтирганлар “бир қалқиб тушди” деб ёзади вилоят матбуоти. Вазиятни тушунмаган одам бундай ҳайратланиши табиий, лекин ушбу воқеа аслида қандай бўлганини билганлар бунга ҳайрон бўлмаган.
Аслида ушбу жиноятда у бечора аёлнинг ўғли сабабчи бўлган экан. У олдин ҳам фирибгарлик жинояти учун 3 маротаба қамалиб чиқаан, лекин барибир одатини ташламаган экан. Сўнгги бор одамлардан катта-катта пулларни олиб еб юборган, қарзини ундиришга келганларга унинг отаси мажбурат “Қарзни бўйнига олишини” айтиб тилхат ёзиб берган экан. Қарзини қайтариб ололмган фуқаролар, ушбу оиланинг нафақат буюмларини, балким уйини ҳам бузиб, қурилиш материалларини олиб кетишган экан.