ТОШКЕНТ, 10 сен – Sputnik. Тайванда мияси ўлган аёл турмушга чиқди. Бу ҳақда РИА Новости Asia One порталига асосан хабар қилди.
Жуфтлик 11 давомида учрашган. Августда 32 ёшли аёл Тайбэй туманларидан бирида ЙТҲга учради: у мотоциклда рухсат этилмаган жойда бурилаётган вақтда автомобил уриб юборди. Уч кундан кейин унда мия ўлимини қайд этишди, бундан кейин қизнинг ҳаёти сунъий ушлаб турилди.
Taiwanese man marries brain-dead girlfriend right before she gets taken off life support https://t.co/J2nBdd1Hfa pic.twitter.com/zfehMp9vtL
— AsiaOne (@asiaonecom) 9 сентября 2019 г.
Ўзига хос тўй маросими палатанинг ўзида ўтказилди. Қариндошлар ёнида йигит келиннинг қўлига узук тақди.
Маросимдан сўнг қиз ҳаёт ушлаб туриш қурилмасидан учирилди. Қариндошлар унинг тана аъзоларини муҳтожларга трансплантация қилишга рухсат беришди.