Россияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони маълум қилинди

© SputnikУзбекские студенты в Посольстве РУз в Москве
Узбекские студенты в Посольстве РУз в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, 7,1 минг нафар ўзбекистонлик талабалар бюджет асосида таҳсил олмоқдалар.

ТОШКЕНТ, 10 сен - Sputnik. Россия олийгоҳларида 26 мингдан зиёд ўзбекистонлик талабалар таҳсил олмоқда. Бу ҳақда Россия фан ва олий таълим вазири ўринбосари Марина Боровская РИА Новостига маълум қилди.

Студенты МИСиС - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Россия олийгоҳлари сони 10тага етди

Сўнгги йилда уларнинг сони қарийб минг кишига ошган.

“Ўтган йил Россия олийгоҳлари 26,5 мингдан зиёд талабаларни қабул қилди. Бу ўтган йилга қараганда 1000 кишига зиёд”, - деди Боровская.

Таъкидланишича, 7,1 минг нафар ўзбекистонлик талабалар бюджет асосида таҳсил олмоқдалар.

Ҳозирда Россиянинг 491 та олийгоҳи академик алмашув доирасида Ўзбекистонга ўз ҳамкасбларини юборишга тайёр. Шунингдек, халқаро академик лойиҳалар доираси Россиянинг 99 та олийгоҳида 1,3 нафар ўзбекистонликлар таҳсил олмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда Ўзбекистон ва Россиянинг иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясини фан ва таълим бўйича таркибий комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Янгиликлар лентаси
0