ТОШКЕНТ, 10 сен – Sputnik. Ўзбекистонлик машҳур ММА юлдузи Мурод Хонтўраев узоқ танаффусдан сўнг рингга қайтмоқда, бу ҳақида у ўзининг Инстаграммида хабар қолдирган.
“Мурод Хонтўраев иштирокидаги навбатдаги жанг 22 сентябр куни соат 18:00 да Ўзбекистон спорт мажмуасида бўлиб ўтади”, - дейилган хабарда.
Муроднинг рақиби ким бўлиши ҳақида ҳозирча ҳеч нарса маълум эмас.
“Осиё Айиғи” номи билан машҳур бўлган Мурод Хонтўраев 1987 йилда туғилган. Аралаш яккакураш спортида ўз карьерасини 2013 йилда бошлаган . 2017 йилга қадар Мурод 13та жанг ўтказиб, улардан 11тасини ғалаба (ундан 8таси нокаут) ва 2тасини мағлубият билан якунлаган.
2018 йилда Мурод Хонтўраев номи ОАВларда айрим нохуш воқеалар туфайли бир неча маротаба тилга олинган эди. Хусусан, биринчи ҳолатда Хонтўраев безориликда айбланган иккинчи вазиятда жабрланувчи сифатида тилга олинган эди.