ТОШКЕНТ, 10 сен – Sputnik. Россиялик яккакураш бўйича жангчи Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви Отабек Умаровга видео мурожаат юборди.
7 сентябрь куни Абу-Дабида бўлиб ўтган жангда россиялик аралаш яккакурашчи Ҳабиб Нурмагомедов Дастин Пуарье устидан ғалаба қозонди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Эслатиб ўтамиз, шу йил май ойида россиялик UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистонга ташриф буюрганди. Отабек Умаров Ҳабиб Нурмагомедов билан бирга машғулот ўтказди.
Кейинчалик тармоқда Ҳабиб Нурмагомедов Ойбек Турсунов ва Отабек Умаров билан бирга тушган фото-сурат ҳам пайдо бўлганди.