Дабдабанинг дабдаласи: тўй кортежлари учун жарима миқдори белгиланди

© Sputnik / Владимир Вяткин / Медиабанкка ўтишСвадебный кортеж.
Свадебный кортеж. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, ҳайдовчи 4 миллион 460 минг сўм миқдорида жарима тўлайди ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этилади.

ТОШКЕНТ, 10 сен – Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ матбуот хизмати тўй кортежлари учун жарима миқдорини эслатди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Образцовая свадьба зам хокима Сурхандарьинской области - Sputnik Ўзбекистон
Сурхондарёда намунали тўй бўлди - меҳмонлар сони 167 киши

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 129-моддасига асосан мотоцикллар ва бошқа транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлларда йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳозирги кунда бу миқдор 669.000 сўмни ташкил қилади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади. Айни вақтда бу 1.115.000 сўмни ташкил қилади.

Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариши Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддаси 4-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Ҳозирги кунда бу 223.000 сўмни ташкил қилади.

Автомобили свадебного кортежа, водители которых нарушили ПДД - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда дабдабали тўй кортежи ҳайдовчилари жаримага тортилди

Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариши, мазкур транспорт воситаси ҳайдовчисига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1285-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Ҳозирги кунда бу 2.230.000 сўмни ташкил қилади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади. Ҳозирги кунда бу 4.460.000 сўмни ташкил қилади.

Янгиликлар лентаси
0