ТОШКЕНТ, 9 cен – Sputnik. UFC президенти Дана Уайт Ҳабиб Нурмагомедовнинг кейинги рақиби ким бўлишини айтди.
Унинг сўзларига кўра, россиялик чемпионнинг кейинги рақиби Тони Фергюсон бўлиши керак.
“Фергюсон - Ҳабиб учун кейинги рақиб. Албатта, у рози бўлса. Кўрамиз, Ҳабиб қачон қайтишга тайёр бўларкан”,- деди Уайт.
Тони Фергюсон Нурмагомедовнинг эски рақиблардан бири ҳисобланади. Улар тўрт марта октагонда учрашиши керак эди, бироқ жанг турли сабабларга кўра қолдириб келинган. Охирги марта – америкалик жангчининг жароҳати сабаб бўлган.
Фергюсон кетма-кет 12 марта ғалаба қозодни. У фаолиятида 25 ғалабага эришиб, 3 та мағлубият бўлган.
Абу-Дабида бўлиб ўтган жангда россиялик аралаш яккакурашчи Ҳабиб Нурмагомедов Дастин Пуарье устидан ғалаба қозонди. Ҳабиб Нурмагомедов эса 28 марта жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган.