Москва-Ситида янги дорбозлик рекорди ўрнатилди

Oбуна бўлиш
Етти нафар спортчилар Москва-Cитида қурилган икки улкан осмонўпар бинолар орасида 350 метр баландликда тортилган трос устидан юриб ўтиб, Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.

Москвада Ҳайлайн – баландликда тортилган трос устида юриш бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди.

Спортчилар Москва-Ситининг иккита энг баланд осмонўпар бинолари ОКО ва Нева Тауерс  орасидаги 214 метр масофани ердан 350 метр баландликда тортилган трос устидан юриб ўтишди.

Масофани энг биринчи бўлиб германиялик экстремал спортчи Фриди Кюне босиб ўтди ва нинг натижаси Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.

Шундан сўнг яна 6 нафар спортчи ушбу масофани босиб ўтишди. Уларнинг номлари ҳам Гиннес китобига киритилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ҳам Москва-Ситидаги ушбу бинолар орасида Ҳайлайн бўйича мусобақа бўлиб ўтган эди, лекин унда трос 100 метр пастда тортилган эди.

Кейинроқ Кюне ўз инстаграмида қуйидаги видеони жойлаштирди. 

Янгиликлар лентаси
0