Гид бўлишни истайсизми? Тошкентлик бир нечта аёлни чув туширди

© Flickr / PRORobert WilsonТуристы в Бухаре
Туристы в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда туризм соҳаси жадаллик билан ривожланиб бораётгани ҳеч ким сир эмас. Буни қарангки, айрим "уддабуронлар“ бундан унумли фойдаланишга уриниб, фуқароларни чув туширишмоқда.

ТОШКЕНТ, 9 сен – Sputnik. Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида яшовчи фуқаро бир нечта фирибгарлик жиноятини содир этгани аниқланди.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, тошкентлик фуқаро  ўзини сайёҳлик фирмаси раҳбари сифатида таништириб, чет тилларини яхши ўзлаштирган бир гуруҳ фуқароларни алдаган. Уларни туристик шаҳарларга ташриф буюрган чет эллик сайёҳларга таржимонлик қилиш билан шуғулланадиган ишга жойлаштириб қўйишини, бунинг учун кунлик 100-150 доллар миқдорида маош олишлари тўғрисида ёлғон ваъдалар бериб, улардан турли миқдордаги пулларни қўлга киритиб, фирибгарлик жиноятини содир этган.

Города мира. Нью-Йорк - Sputnik Ўзбекистон
Америкага бориш орзуси қимматга тушди

Хабарда қайд этилишича, фирибгар уч нафар самарқандлик аёлни алдов йўли билан Бухоро шаҳрига чақиртирган. Бухоро шаҳридаги “Нурефшан” меҳмонхонасида улардан жами 3,1 млн ва 50 доллар нақд санаб олган.

Шунингдек, “Нурефшан” меҳмонхонаси раҳбарига ўзини сайёҳлик фирмаси раҳбари сифатида таништириб, мазкур меҳмонхона хизматларидан сайёҳлик фирмаси раҳбари сифатида имтиёзли равишда фойдаланган. Натижада кўрсатилган хизматлар учун тўланиши лозим бўлган 1 680 000 сўмдан 1 320 000 сўмини тўламасдан жуфтакни ростлаган.

Бу билан унинг жиноят оламидаги “саёҳати” ўз ниҳоясига етмаган. Фуқаро бухоролик яна бир аёлни алдаб, уни Хоразм вилояти Урганч шаҳрига ташриф буюрган чет эллик сайёҳларга таржимонлик қилиш билан шуғулланадиган ишга жойлаштириб қўйишини айтган.  Бунинг учун кунлик 100 доллар миқдорида маош олиши тўғрисида ёлғон ваъдалар бериб, уни Урганч шаҳрига чақиртирган. 16 август куни Урганчдаги автотураргоҳда 400 000 сўм пулларни алдов йўли билан олиб, ушбу пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0