Британиялик аёл дарахтга турмушга чиқди - фото

© Sputnik / AlexTikhomirovСвадебные кольца
Свадебные кольца - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Буюк британиялик Кейт Каннигем дарахтга турмушга чиқди ва унинг фамилиясига ўтмоқчи.

ТОШКЕНТ, 9 cен – Sputnik. Буюк Британиянинг Меллинг шаҳрида истиқомат қилувчи Кейт Каннигем дарахтга турмушга чиқди ва фамилиясини унинг номига ўзгартирмоқчи.

Бу ҳақда РИА Новости Liverpool Echo News нашрига асосан хабар қилди.

Каннигем 34 ёшда, иккита фарзанди ва йигити бор. Улар дарҳол эмас, балки бир оздан сўнг унинг қарорини қўллаб-қувватлашди ва маросимда қатнашди.

Каннигем ўз фамилиясини “Элдер”га ўзгартирмоқчи.

Бу кутилмаган никоҳ билан аёл парк бўйлаб йўл қурилишига қарши акцияга эътиборни қаратмоқчи. Унинг фикрича, бу қурилиш инсон саломатлигига ҳақиқий хавф бўлади.

Янгиликлар лентаси
0