ТОШКЕНТ, 8 авг – Sputnik. Кеча Абу-Дабида бўлиб ўтган жангдан сўнг Ҳабиб Нурмагомедовга ўзбекча зарбоп чопон совға қилишди.
Трибунадан ташланган чопонни Ҳабиб тутиб олди ва боши узра баланд кўтариб ортидан келаётган жамоа аъзосига тутқазди. Ушбу лавҳалар акс этган видео бир зумда интернетда оммавийлашиб кетди.
Россиялик яккакурашчи, Ҳабиб Нурмагомедовнинг ўзбекистонлик мухлислари жуда кўп. Хусусан, у АҚШда жангга тайёргарлик кўрган вақтларида ҳам ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик спортчилар билан бирга тушган суратларини чиқариб турарди. Ундан ташқари Нурмагомедов ушбу йилнинг май ойида Ўзбекистонда бўлган эди.