ТОШКЕНТ, 7 сен - Sputnik. Россия ва Украина суд ҳукми ўқилган ва озодликдан маҳрум қилинган шахслар билан ўзаро алмашди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Ҳозирга қадар олинган маълумотларга кўра, бир томондан 35 киши ва иккинчи томондан 35 киши чегарани кесиб ўтишган.
"Россия ва Украина ўртасида фуқаролар билан алмашишга бағишланган тарихий акция бўлиб ўтди", - деб маълум қилган РИА Новостига Россиянинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москалькова.
РИА Новости Украина портали раҳбари Кирилл Вышинский ва Украина президенти томонидан Россия ва Украина ўртасида бўлган келишувга мувофиқ авф этилган акция иштирокчилари Москвага томон учишган.
Flightradar портали маълумотига кўра, махсус борт Москва вақти билан 12:50 Россия ҳаво бўшлиғига кириб келган.