Сиёсатшунос Андрей Серенконинг фикрига кўра, кичик Аҳмад Маъсуднинг бу режани амалга ошириш учун на маблағи, на обрўи бор. Қолаверса, Афғонистондаги, жумладан, шимолий провинцияларда вазият ҳозирча бу лойиҳани амалга оширишга имкон бермайди.
“Кичик Аҳмад Маъсуд отаси сингари обрў-эътиборга эга эмас. У фақат ўз провинцияси Панжшерда машҳур. Тўғри, “Толибон” ва пуштун гуруҳининг кучайиши кўпчилик норозилигини келтириб чиқаради, бироқ бу уларни Аҳмад Шоҳ Маъсуднинг ўғли сафига қўшилишига мажбур қилиши даргумон”, - дея тахмин қилди сиёсатшунос Sputnik Ўзбекистонга билдирган фикрида.
У бу каби баёнотларни Афғонистондаги реал вазиятга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайдиган ахборот уруши ва провокация деб ҳисоблайди.
Помпео “Толибон” билан тинчлик шартномасини имзолашдан бош тортди
1996 йилда шаклланган шимолий Афғонистоннинг қатор дала командирлари уюшмаси Шимолий Альянс деб аталган. Унга этник тожик, можаҳедларнинг Панжшер шери лақабли Аҳмад Шоҳ Маъсуд раҳбарлик қилган.
Сиёсатшуноснинг тўлиқ фикрини қуйидаги подкастда рус тилида тинглашингиз мумкин.